Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Гулистон” МФЙдаги қуйи бўғин етакчиси лавозимига қайта сайланди

19.03.2026
287

O‘zLiDeP Шовот туман бўлими таркибида ўз сафларига 14069 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган 91 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, айни кунларда ушбу қуйи бўғинларда муҳим жараён, ҳисобот -сайлов йиғилишлари танқидий - таҳлилий руҳда ўтмоқда.

Тумандаги “Гулистон” МФЙда ташкил этилган қуйи бўғин ўз сафига 169 нафар партия фаолларини бирлаштирган.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб етакчи Маримбой Рўзметовнинг ҳисоботи эшитилди. БПТ раиси таъкидлаб ўтганидек, маслакдошларимиз ҳисобот даврида партиявий тарғибот-ташвиқот тадбирларида, сайловолди жараёнларида, партиянинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишда, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этишди. Ҳудуддаги аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Йиғилиш иштирокчилари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва М.Рўзметов қуйи бўғин раиси этиб қайта сайланди. Шунингдек, йиғилишда партия Сайловолди платформаси ва “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйи бўғиннинг келгуси иш режалари белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?