Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 16-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Гулистондаги сайёр қабулда 37 мурожаат шу жойнинг ўзида ечим топди

15.09.2026
45

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Гулистон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилиб, аҳоли мурожаатлари бевосита жойида ўрганилди. Унда сенатор Покиза Аҳмеджанова, партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ҳамда маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари иштирок этди. Қабул давомида фуқаролардан 62 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг асосий қисми тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиш ва ижтимоий ёрдам масалаларига тааллуқли бўлди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 37 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижросини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги бундай сайёр қабуллар партиянинг аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Фуқароларни қийнаётган масалаларнинг жойида ўрганилиши, ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатларни тезкор бартараф этиш ва қолган муаммолар ижросини назоратга олиш — аҳоли ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?