Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Гулистонлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг таълимни ривожлантиришга оид ташаббусларини юксак боҳолашди

18.10.2024
821

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида сирдарёлик сайловчилар билан учрашдик. Тадбирда партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда юртимизда камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ҳажмини ҳар йили 30 фоизга ошириб бориш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиямизнинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаси айтиб ўтилди.

Тадбир қатнашчилари давлат ташкилотларидан мустақил бўлган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этиш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришларини таъкидлашди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?