Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Гулшанобод”ликлар мутасаддилардан электр тармоқлари ва ички йўлларни таъмирлашни сўрашди

06.05.2026
371

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро тумани, “Гулшанобод” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди. Унда депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда партия фаоллари аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини тинглашди.

Фуқаролар томонидан электр тармоқларини янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам, йўл хавфсизлиги, бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид қатор масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, айримлари жойида ҳал этилди, қолганлари эса назоратга олинди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириб, муаммоларни тезкор ва манзилли ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?