Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 05-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ғиждувонда 174 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

04.11.2026
169

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган “Саломатлик сари” лойиҳаси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда. Лойиҳа доирасида Ғиждувон туманидаги “Жавгари” МФЙ ҳудудида жойлашган 31-сонли оилавий поликлиникада бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, айниқса, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ва касалликларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Тиббий кўрик давомида ҳудуддаги 36 та оиладан 174 нафар фуқаро терапевт, педиатр, гинеколог ва невропатолог каби мутахассислар кўригидан ўтди. Шунингдек, УЗИ текширувлари амалга оширилиб, мурожаатчиларга саломатликни асраш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди. Тадбир доирасида аҳолига 7 хил турдаги дори-дармон воситалари, сироплар, ёшга мос кўзойнаклар ҳамда тиббий-маърифий буклетлар тарқатилди.

“Саломатлик сари” каби хайрли ташаббуслар тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, профилактик кўриклар қамровини кенгайтириш ва инсонларда ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга ҳисса қўшмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?