“Халқ билан бирга” дастури ёшларнинг фермерликка оид билимлари мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
Амударё туманида “Ёш фермерлар мактаби” ташаббуси ёшларни аграр соҳага жалб этиш ва уларни замонавий билимлар билан таъминлашда муҳим қадам бўлмоқда. “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа орқали ёшлар фермерликнинг назарий асослари билан бирга амалий кўникмаларни ҳам эгалламоқдалар.
Айниқса, “Мang’it invest plyus” корхонаси базасида ташкил этилган ўқув машғулотлари иштирокчилар учун катта тажриба мактабига айланди. Замонавий иссиқхона шароитида илғор технологиялар асосида маҳсулот етиштириш жараёнлари билан танишиш ёшларда янги ғоя ва ташаббусларни шакллантирмоқда.
Бундай амалий лойиҳалар нафақат билим бериш, балки ёшларни ишлаб чиқаришга яқинлаштириш орқали уларнинг ишончини оширмоқда. Натижада, келгусида қишлоқ хўжалигида рақобатбардош, билимли ва фаол ёш кадрлар сафини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратилмоқда.