Asosiy kontentga o‘tish
Душанба 01-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Халқобод”да O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан янги мактаб қурилиши бошланди

28.08.2025
98

Жорий йил апрель ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Виктор Пак ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашган эди. Учрашувда сайловчилар “Халқобод” МФЙдаги 24-мактабнинг таъмирталаб ҳолда эканини билдириб, мактаб биносини қайта қуришда халқ вакилидан кўмак сўраб мурожаат қилишганди.
Депутат мазкур муаммони ечиш мақсадида ташаббус кўрсатиб, Жанубий Кореянинг “Good Neighbours International” халқаро ёрдам фонди менежери Парк Минчоль билан музокара олиб борди. Натижада 24-умумий ўрта таълим мактаби учун 240 ўринли янги, замонавий ўқув биноси қуриш бўйича келишувга эришилди.
Бугун мазкур фонд кўмагида барпо этилиши кўзда тутилган замонавий рақамли мактабнинг тамал тоши қўйилди. Тантанали маросимда қатнашган ҳудуд аҳолиси мазкур хайрли иш юртимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрамига катта туҳфа бўлганини эътироф этишмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?