Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади

19.09.2024
847

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг қатъий сиёсий иродалари, олий даражадаги учрашувлари туфайли Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламли аҳамият касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Учрашувда делегация аъзоларига “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, унинг доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўз навбатида, Ван Ган самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар улкан натижалар бераётганини эътироф этиб, икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорлик янада ривожланиб боряпти.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?