Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 15-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Паркентдаги сайёр қабулда 200 нафар фуқаро ўз муаммоси билан қатнашди

14.08.2026
25

Паркент туманида ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, коммунал хизматлар, ичимлик суви ва электр таъминоти, йўллар, бандлик, тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, таълим ва соғлиқни сақлашга оид муаммолари бўйича мурожаат қилди.

Энг муҳими, қабул фақат мурожаатларни тинглаш билан чекланмади. Ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Масъул ташкилотлар иштирокида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар назоратга олиниб, уларнинг ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди.

Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, муаммони жойида ўрганиш ва натижасини назоратга олиш — депутатлик фаолиятининг асосий мезонидир. “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги сайёр қабуллар эса ана шу тамойилни амалда таъминламоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?