Asosiy kontentga o‘tish
Жума 21-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор

20.08.2026
74

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири.

Шу мақсадда Чирчиқ шаҳрида O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаев, Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар коммунал хизматлар, ичимлик суви ва электр таъминоти, йўллар, бандлик, тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва таълимга оид масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат эътибор билан тингланиб, тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Масъул ташкилотлар ваколатидаги масалалар эса назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Сайёр қабулда 150 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?