Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳазораспда 329 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтди

30.04.2026
333

O‘zLiDePнинг "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида Ҳазорасп туманида “Саломатлик сари” акцияси ташкил қилинди. Акция доирасида бепул тиббий кўрик ўтказилиб, “Пичоқчи”, “Гулзор”, “Мунис Хоразмий”, “Минг отлиқ” маҳаллаларида яшовчи 329 нафар хотин-қизлар шифокорлар кўригидан ўтди.

Кўриклар давомида аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, айниқса маммография текширувлари ўтказилди. Замонавий кўчма ускуналар ёрдамида касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Натижада 17 нафар фуқарога стационар даволаниш учун йўлланма, 22 нафар иштирокчига амбулатор тавсиялар берилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга дори-дармон ва тиббий воситалар тарқатилди ҳамда манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?