Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳазораспдаги сайёр қабулда 10 нафар фуқаро ишга жойлашди

20.05.2026
254

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида O’zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва мутасадди ташкилотлар иштирок этиб, 180 нафарга яқин фуқаронинг 90 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди. Қувонарлиси, мурожаатларнинг ярмидан ортиғи шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида бандлик, коммунал хизматлар, ички йўллар, кўчаларни ёритиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Амалий натижа сифатида 10 нафар фуқаро иш билан таъминланди, эҳтиёжманд оилаларга маиший техника воситалари топширилди.

Энг муҳими, сайёр қабуллар орқали аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва мустақил даромад манбаига эга қилишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилмоқда. Бу эса фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаб, “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодасига айланмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?