Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат ташаббуси билан маҳаллага тоза ичимлик суви кириб келди

31.03.2026
303

"Халқ билан бирга" дастури доирасида Жомбой туманидаги Сариқипчоқ маҳалласида узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нодир Тўраев ташаббуси билан ичимлик суви таъминоти масаласи ижобий ҳал қилиниб, аҳоли тоза сув билан таъминланди. Бу эса нафақат турмуш шароитини яхшилади, балки санитария ва гигиена талабларининг таъминланишига ҳам хизмат қилди.

Шунингдек, маҳалладаги ички йўллар ҳолатини яхшилаш борасида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Илгари оғир аҳволда бўлган 3 километрлик ички йўллар тўлиқ асфальтлаштирилиб, аҳоли учун қулай ҳаракатланиш имконияти яратилди. Айниқса, ёмғирли кунларда юзага келадиган муаммоларга барҳам берилгани фуқаролар томонидан мамнуният билан қарши олинмоқда.

Амалга оширилган бу ишлар Сариқипчоқ маҳалласи аҳолисининг кўп йиллик муаммоларини ҳал этишда муҳим қадам бўлди. Энг муҳими, депутатнинг ташаббускорлиги ва масъулияти туфайли ҳудудда амалий натижаларга эришилиб, аҳоли манфаатлари таъминланмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?