Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари партия фаоллигини янада кучайтирмоқда

16.03.2026
225

Айни кунларда партия қуйи бўғинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин тарзда ўтмоқда. Мазкур жараёнлар партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таҳлил қилиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари маҳаллалар ва меҳнат жамоаларидаги муаммоларни яхши билиши билан уларни партиявий воситалар орқали ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида 1305 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритиб, улар ўз сафларида 172,5 мингдан зиёд фаолларни бирлаштирган. Бугунга қадар 438 та қуйи бўғинда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтаётган ушбу йиғилишларда 37 та қуйи бўғин етакчисининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, улар ўрнига янги раислар сайланди. Қувонарли жиҳати, уларнинг 13 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишларида қуйи бўғинлар фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва аҳоли муаммоларига ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, келгуси фаолият учун аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?