Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари учун мобилография бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

02.10.2025
586

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари учун мобилография бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир партия Кенгашлари фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда замонавий ва сифатли тарзда ёритишни таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўқув-семинарни партия раисининг ўринбосари Ж. Мелибоев очиб берди ва бугунги кунда ахборот майдонида тезкор, аниқ ва таъсирчан контент тайёрлаш ҳар бир ходим учун замон талаби эканини таъкидлади.

Шундан сўнг соҳа мутахассислари қатнашчиларга мобилографиянинг асосий қоидалари, замонавий усуллари ва амалиётда қўлланиладиган воситалар ҳақида атрофлича маълумот беришди. Семинар давомида улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, самарали фото ва видеоконтент яратиш йўлларини намойиш этдилар.

Тадбир жараёнида ҳудудий Кенгашлар ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, мутахассислардан аниқ ва амалий жавоблар олдилар. Ўқув-семинар иштирокчилари таъкидлашича, бундай машғулотлар партия фаолиятини янада самарали ёритиш ва жамоатчилик билан мулоқотни кучайтиришда катта имкониятлар яратади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?