"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди
“Мagic city” истироҳат боғида жойлашган “Регистон” майдонида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” ҳамда “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ҳамда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.
Унда туман босқичларида фаҳрли ўринларни эгаллаган 40 нафар ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмалари билан иштирок этдилар.
Кўрик-танлов давомида севимли санъаткорлар куй-қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.
Кўрик-танлов сўнгида барча иштирокчиларга фаол иштироклари учун ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг шижоатли аёл” каби номинациялари ҳам ўз эгаларига топширилди.
Энг кўп ишчи ўрни яратган, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариб келаётган ва нотиқлик каби баҳолаш меъзонлари асосида 1-2-3 ўрин эгалари аниқланиб, ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.