Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Икки томонлама имзоланган ҳужжатлар ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилади

27.08.2025
105

Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни қабул қилди ва музокара ўтказди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашини ишга тушириб, жорий йил якунигача уларнинг илк йиғилишини ўтказиш таклифи билдирилди. Икки мамлакатнинг етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари иштирокида Ўзбекистон–Иордания бизнес форумининг ўтказилиши ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилади. Шунингдек, маданий, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан қўшма маданият ҳафталиклари, концертлар, экспозиция ва кўргазмалар ўтказиш орқали янада фаоллаштиришга тайёрлик билдирилди.

Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши ва визасиз режим жорий қилиниши ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилиши таъкидланди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

ЎзЛиДеП Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги билан имзоланган ҳужжатлар икки мамлакатнинг иқтисодий имкониятлари, айниса, савдо айланмасини ривожлантиришда муҳим қадам деб ҳисоблайди. Бу келушувлар биринчи навбатда тадбиркорларимиз учун катта имкониятлар эшигини очишига ишонч билдиради. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?