Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Имзо йиғиш жараёнлари старт олди

01.08.2024
1645

Хабарингиз бор, 27 июль куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловда фаол қатнашиши бўйича қарор қабул қилинган эди.

Айни кунларда партия томонидан ушбу сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Албатта, сиёсий партияларнинг сайлов кампанияси давридаги иштироки ўзига хос жараёнларни қамраб олади. Ана шулардан бири имзо тўплаш жараёнларидир.

Куни кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олиниб, уларга партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.

Ушбу имзо тўплаш жараёни ҳеч шубҳасиз партияларнинг тарғибот даврида ўз электорати ва сайловчилар ишончини қозониш билан боғлиқ бўлган илк қадам ҳам дейиш мумкин.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди.

Партия томонидан аҳоли гавжум жойларда имзо йиғиш пунктлари ташкил этилмоқда. Мазкур жараён партиянинг 15 мингга яқин бошланғич ташкилотлари, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш ва бошқа жойларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Қонунчиликка кўра сиёсий партиялар битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) қирқ минг сайловчининг кўпи билан саккиз фоиз имзосини тўплаши мумкинлиги белгиланган.

Имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар томонидан партиямизнинг ўтган йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишлари эътироф этилмоқда.

ЎзЛиДеП 2024 йилги парламент сайловларига ўзининг мутлақо янги стратегияси билан кириб келмоқда. Сайловларга тубдан янгича ёндашишни кўзда тутган стратегия дорасида ЎзЛиДеП халқнинг ичига янада фаолроқ кириб бориши, уйма-уй юриб, 3 миллиондан ортиқ хонадонга кириб чиқишни, ҳар бир сайловчига партия ғояларини етказишни, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини олишни мақсад қилган.

Сайтни янги дизайни ёқдими?