Имзо берувчиларга ЎзЛиДеПнинг амалий ишлари ҳақида маълумотлар берилмоқда
Жойларда сайловчилар ЎзЛиДеПнинг 27 октябрь куни Парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаб имзо беришмоқда. Бухоро вилоятида ҳам имзо тўплаш жараёни қизғин давом этяпти. Жумладан, Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” номли истироҳат боғи, Ғиждувон туман марказидаги “Ёшлар сайлгоҳи” майдони ҳамда Жондор туман давлат хизматлари марказида имзо тўплаш тадбири юқори савияда ўтказилди.
Кончилар шаҳри – Олмалиқда ҳам хайрихоҳларимиз партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо беришмоқда. Имзо йиғиш жараёнида сайловчиларга партиямизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишлари ҳақида ахборот берилди.
Фарғона ва Андижонда ташкил этилган тадбирларда эса сайловчиларга партиямизнинг мақсад-вазифалари, сайловга доир қонунчилик юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Сирдарёлик имзо берувчилар ЎзЛИДеП ташаббуси билан олий таълим ва мактабгача таълимда хусусий сектор улушининг ортиши натижасида пайдо бўлаётган соғлом рақобат ва таълим сифатининг ўсиши каби йўналишларда маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, тадбиркор ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Жойларда имзо бериш жараёнлари давом этмоқда.