Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Инклюзив таълим ва бандлик бўйича таклифлар илгари сурилди

10.06.2026
285

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Самарқанд вилояти бўлимида O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаев, партия Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, жамият раҳбарияти ва фаоллар иштирок этиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар.

Давра суҳбатида инклюзив таълимни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, улар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида Самарқанд давлат университети докторанти, I гуруҳ ногирони Моҳигул Тоҳирова томонидан қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланиб, инклюзив жамиятни шакллантиришда очиқ мулоқот ва ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?