Asosiy kontentga o‘tish
Жума 31-Октябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Инновация ва ташаббус йўлида: O‘zLiDeP ёшлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

30.10.2025
116

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч давлат университетида “Янги авлод кадрлари — келажак пойдевори” мавзусида талаба ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — талаба ёшларни сиёсий партиялар фаолияти билан яқиндан таништириш, истиқболли кадрларни аниқлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали ёшларни жамиятдаги фаол иштирокчига айлантиришдан иборатдир.

Суҳбат давомида O‘zLiDeP партиясининг ёшлар сиёсатига оид дастурий мақсадлари, тадбиркорлик ва инновация соҳасидаги лойиҳалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, стартап лойиҳаларни йўлга қўйиш ва замонавий мутахассис бўлиш учун зарур кўникмаларни шакллантириш масалалари катта қизиқиш уйғотди.

— “Бугунги давра суҳбати биз учун жуда фойдали ва илҳомлантирувчи бўлди. Биз нафақат O‘zLiDeP партиясининг ёшларга қаратилган дастурлари ҳақида маълумот олдик, балки келгусида мамлакат тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш йўлларини ҳам ўйлаб кўрдик. Айниқса, тадбиркорлик ва инновация соҳаларидаги имкониятлар менда катта қизиқиш уйғотди,” — деди тадбир иштирокчиси Аълохон Фархадова.

Давра суҳбати ёшларнинг билимга, инновацияга ва фаол ҳаётга бўлган қизиқишини янада оширди. Бу ташаббус O‘zLiDePнинг ёшлар сиёсатидаги амалий қадамларидан бири бўлиб, келажак авлодни илғор тафаккурли ва замонавий мутахассис сифатида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?