Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Иқтисодий ислоҳотлар халқ фаровонлигига хизмат қилади

29.12.2025
717

Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш – 2026 йил ислоҳотларининг асосий йўли

Президентимиз Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2026 йилда амалга ошириладиган устувор ислоҳотлар аниқ белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари глобал рақобат шароитида барқарор тараққиётга эришиш учун иқтисодиётни тубдан янгилаш, замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Иккинчи устувор йўналиш сифатида иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш вазифаси қўйилди. Таъкидлаганидек, фақат юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқараётган давлатлар жаҳон бозорида муносиб ўрин эгалламоқда. Шу боис, барча соҳаларда самарадорлик, ресурс тежамкорлиги ва инновация ислоҳотларнинг бош мезонига айланади.

Мурожаатномада инвестиция сиёсатига ҳам янгича ёндашув белгиланди. Келгуси йилларда жалб этиладиган ҳар бир доллар инвестиция илғор технологиялар трансферига, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, маҳаллий кадрларни замонавий билим ва кўникмаларга ўқитишга хизмат қилиши шартлиги қайд этилди. Стратегик инвесторлар учун “ягона дарча” асосида ишлайдиган электрон платформа жорий этилиши сармоявий муҳитни янада яхшилайди.

Шунингдек, саноатни технологик трансформация қилиш, “Индустрия 4.0” ечимларини жорий этиш, қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш бўйича кенг кўламли дастурлар амалга оширилади. 2026 йилда ўнлаб миллиард долларлик янги саноат ва инфратузилма лойиҳалари бошланиб, юқори даромадли иш ўринлари яратилади. Бу иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Капитал бозорини ривожлантириш, стартаплар, финтех ва венчур молия инструментларини қўллаб-қувватлаш, “соя” иқтисодиётини қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар ҳам 2026 йил ислоҳотларининг муҳим қисми ҳисобланади. Депутат сифатида биз ушбу ислоҳотларнинг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, инвестиция ва тадбиркорлик учун очиқ, шаффоф ва ишончли муҳит яратиш йўлида фаол иштирок этамиз.

Сайтни янги дизайни ёқдими?