Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Маҳалланинг ишбилармон аёли” танловининг Қарши туман босқичи ғолиблари аниқланди

10.06.2026
406

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” кўрик-танловининг Қарши туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда маҳаллалардан 54 нафар фаол ва ташаббускор тадбиркор хотин-қиз иштирок этиб, ўз маҳсулотлари ва бизнес фаолиятини намойиш қилди.

Тадбирда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларда кичик бизнесни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов якунларига кўра, А.Навоий маҳалласидан “ELONA EL FASHION” миллий бренди раҳбари Лобар Рўзимуродова 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Шунингдек, Латофат Ҳамраева ва Шоҳида Усмонова ҳам ғолиблар сафидан жой олди. Тадбир якунида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?