Ишбилармон аёллар – маҳалла тараққиётининг муҳим таянчи
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқадасхон Ахмедова Олтинкўл туманидаги “Уйшин” маҳалласида жойлашган “Sabi Kids” хусусий боғчасида бўлди.
Тадбирда тадбиркор аёл Салимахон Ўрмонова ва муассаса раҳбари Ҳурриятхоннинг меҳнати эътироф этилди. Бир йил аввал 10 нафар бола билан фаолиятини бошлаган боғча бугунги кунда 92 нафар тарбияланувчини қамраб олган. Шу билан бирга, 23 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлган.
Учрашув давомида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим учун яратилган имкониятлар ҳамда маҳалладаги сув ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.