Ишбилармон аёллар муваффақияти эътироф этилди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ва “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Қарши шаҳрида “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда 60 нафар тадбиркор хотин-қиз ўз фаолияти ва ютуқларини намойиш этди.
Танлов якунларига кўра, 3-ўрин С. Йўлдошевага, 2-ўрин Ҳ. Бўроновага насиб этди. 1-ўринни эса миллий гиламчилик йўналишида фаолият юритаётган Д. Раҳмонова қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олди. У раҳбарлик қилаётган корхонада 250 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланган.
Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди ҳамда фаол иштирок этган иштирокчиларга ташаккурномалар топширилди.