Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“IT ва сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида 10 нафарга яқин йигит-қиз замонавий касбларга йўналтирилди

14.04.2026
341

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Фарғона вилоятида кенг кўламли тарғибот, очиқ мулоқотлар ва амалий ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, Central Asian Medical Universityda O'zLiDeP депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирокида дастур мазмун-моҳияти юзасидан қизғин муҳокамалар ташкил этилди. “IT ва сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ёшларни замонавий касбларга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, “Фаровон ҳаёт сари” ва “Кексаларга меҳр” акциялари доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Қувасой шаҳри ва Қўштепа туманидаги бир қатор фуқароларга иш қуроллари, қурилиш материаллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур жиҳозлар бепул тақдим этилди. Бу эса аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Уйма-уй ўрганиш ишлари ҳамда “Саломатлик сари” акцияси доирасида аҳоли муаммолари жойида ўрганилиб, уларга амалий ечимлар топилмоқда. Хусусан, юзлаб фуқаролар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди, оғир ҳолатдаги беморларни даволаш харажатлари ҳомийлар томонидан қоплаб берилди. Бу каби ташаббуслар дастурнинг асосий мақсади — инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини яна бир бор намоён этмоқда.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?