Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Избоскандаги сайёр қабулда 170 га яқин мурожаат кўриб чиқилди

04.07.2026
314

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг Избоскан туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда депутатлар, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда аҳоли иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, иш изловчиларга бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Сайёр қабулда 170 га яқин фуқаро бандлик, кредит, ижтимоий ҳимоя, электр таъминоти, йўл ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ногиронлиги бўлган 5 нафар фуқарога замонавий электрон ногиронлик аравачаси ва саховат қутиси топширилди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, инсон қадрини улуғлаш ва муаммоларга манзилли ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?