Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 27-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Избосканлик 285 нафар юртдошимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

26.08.2026
67

Инсон саломатлиги — энг улуғ неъмат. Айниқса, чекка ва чегарадош ҳудудларда аҳолига сифатли тиббий хизматни яқинлаштириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Избоскан туманининг Қирғизистон билан чегарадош “Лўғумбек” қишлоғида O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Саломатлик сари” акцияси ташкил этилди.

Акция давомида “Лўғумбек”, “Чекёр”, “Ровот”, “Навжур”, “Ҳаққулобод” ва “Юқори” маҳаллалари аҳолиси учун кўчма тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Маммография, рентген ва офтальмология ускуналари билан жиҳозланган махсус тиббий транспорт воситалари орқали фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтишди.

Бундай профилактик тадбирлар касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва инсон саломатлигига масъулиятли муносабатни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. “O‘zLiDeP — онкологик касалликларга қарши” шиори остида ўтказилган “Саломатлик сари” акцияси ҳам тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, айниқса, чекка ҳудудларда профилактик кўрикларни кенгайтиришга қаратилган амалий ташаббус сифатида аҳамиятли бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?