Жиззахдаги сайёр қабул: 73 та мурожаатдан 32 таси жойида ҳал этилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрининг “Кимёгар” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда шаҳарнинг 34 та маҳалласидан келган 200 нафардан ортиқ фуқаронинг 73 та мурожаати кўриб чиқилди.
Қабулда электр энергияси, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, бандлик, кўчатларни суғориш тизими, ишга жойлашиш ва моддий ёрдам каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Мурожаатларнинг 32 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, айрим фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар депутатлар ва масъул ташкилотлар назоратига олинди. Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини эшитиш, тезкор ечим топиш ва халқ билан очиқ мулоқотни таъминлашнинг муҳим механизми сифатида давом этмоқда.