Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутати имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш тизими билан танишди

10.10.2025
666

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаев ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ЎзЛиДеПнинг “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, Жиззах шаҳрида “Жиззах бинокор савдо” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилаётган “Болалар иқтидорини ривожлантириш инклюзив маркази”даги бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар. 4 миллиард 1309 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилаётган ва 100 ўринга мўлжалланган мазкур марказда келгусида ногиронлиги бўлган болаларни 10 га яқин касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари кўзи ожизлар жамияти қошидаги ишлаб чиқариш цехлари, ўқув марказлари фаолияти билан ҳам танишдилар. Мазкур марказда бир неча йўналишда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш цехларида айни пайтда 50 нафар заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар бандлиги таъминланган. Уларнинг меҳнат қилишлари, овқатланишлари, дам олишлари учун яратилган шароитлар ишчи гуруҳ аъзоларининг диққат марказида бўлди. Шунингдек, ишчи гуруҳ вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази фаолияти билан ҳам танишди. Марказда неврология, терапия ва хирургия бўлимлари мавжуд бўлиб, ЛФК, физиотерапия, Азонотерапия, фитобар, Пуфакли коктейл муолажалари йўлга қўйилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати кун давомида кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар таҳсил оладиган “Нурли маскан” таълим даргоҳида, Жиззах давлат педагогика университетида ўқувчи ва талаба ёшлар, спортчилар билан ҳам мулоқотда бўлди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?