Якшанба 23-Феврал 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

21.02.2025
38

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, чорвачилик фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва бошқалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида республикамиз ҳудудидаги мавжуд яйловларни муҳофаза қилиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, яйлов хўжалигини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, соҳада бошқарувнинг ихчам ва самарали тизимини жорий этиш ҳамда келгусида чорвачилик хўжаликларининг фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда яйлов ерларидан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, қоракўлчилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва мазкур йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳа ривожи учун муҳим экани таъкидлаб ўтилди. Қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?