Кадастр тизимида очиқлик ва шаффофлик масаласи муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Кадастрлар палатасида коррупциянинг олдини олиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда кадастр соҳасида очиқликни таъминлаш, давлат хизматларини рақамлаштириш, мурожаатларга тезкор жавоб бериш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Депутатлар ва партия фаоллари томонидан соҳадаги муаммолар таҳлил қилиниб, хизматлар шаффофлигини янада кучайтириш, профилактик чораларни кенгайтириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.