Asosiy kontentga o‘tish
Душанба 16-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Капитал бозорида очиқлик ва шаффофлик таъминланади

16.11.2026
29

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимизнинг 10–11 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессиясида илгари сурган ташаббусларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги, қурғоқчилик ва ерлар деградацияси бугун Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий муаммога айланмоқда. Уларни ҳал этиш давлатлардан ўзаро ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб этади. Мазкур саммит бу борада ҳамкорликни кучайтириш ва умумий ечимларни белгилашда муҳим майдон бўлди.

—Саммитда илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг экологик масалаларга юксак эътибор қаратаётгани, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида халқаро ҳамкорликни кучайтиришга интилаётганини кўрсатди, — деди фракция раҳбари Актам Хаитов. — Зеро, бу ташаббуслар нафақат экологик хавфсизликни таъминлаш, балки давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Йиғилишда “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг  муҳокамаси ҳам қизғин кечди. Ушбу ҳужжат соҳани замонавий қонунчилик асосида тартибга солиш, инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, бозорда адолатли рақобат, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан капитал бозори воситалари турларини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Жумладан, ҳосилавий молиявий воситалар, қопланган облигациялар, секюритизация, сукук ва барқарор ривожланиш облигацияларини чиқариш ҳамда уларнинг бозорда айланишини тартибга солувчи қоидалар белгиланмоқда.

Муҳокамаларда фракция аъзолари Атҳам Назирқулов, Дилмурод Артиқов ва Хушвақт Ҳайитовлар қонун лойиҳасининг айрим моддалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, ҳужжатда назарда тутилган нормаларнинг амалиётда қўлланилиши, уларнинг аҳамияти ва кутилаётган натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддилар берилган савол ва таклифлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб, кўтарилган масалаларга ойдинлик киритишди.

Фракция аъзоси Хусан Ярқулов эса қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида масъул қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилгани ва ҳужжат матни янада такомиллаштирилганини таъкидлаб, депутатларни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Депутатнинг қайд этишича, қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар капитал бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, инвесторлар ишончини ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб қилиш учун янги имкониятлар яратади.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?