Шанба 19-Июл 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Касбий таълимни ривожлантиришдаги муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди

18.07.2025
44

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасида сиёсий кучнинг “Касбий таълимни (замонавий касбларни) ривожлантириш” лойиҳаси доирасида касбий таълим иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини биргаликда ўрганиш ҳамда шу йўналишда қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга бағишланган “Касбий (профессионал) таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокама давомида касбий (профессионал) таълим тизимининг долзарб муаммоларини биргаликда ўрганиш ва уларга муносабат билдиришда партиянинг парламент Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш, тизимни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, касбий таълим соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш, ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш жараёнларига манфаатдор вазирлик ва идораларни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди ва мутасаддилар томонидан маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда касбий таълимни такомиллаштириш ва реал меҳнат бозори талабларига мослаштириш – мамлакатимиз тараққиётининг муҳим устувор йўналишларидан саналади. Шу нуқтаи назардан, замонавий талабларга жавоб бера оладиган, рақобатбардош, етарли билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш касбий таълим тизимини ривожлантириш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, малакали кадрлар тайёрлашда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, маҳаллий ва халқаро меҳнат бозорига интеграция қилиш масалалари тадбир кун тартибидан асосий ўринни эгаллади.

Касбий таълимда институционал яхлитликни таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқларидаги технологик ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ўринлашган мос равишда катта еътибор қаратиш, айниқса, исҳосийнинг касбий таълим тизимидаги иштирокини кенгайтириш – мазкур масалалар муҳокамаларда ўта муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тегишли таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?