Кегейлида шахмат мусобақаси ғолиблари аниқланди
O'zLiDeP ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан бошланғич партия ташкилотлари аъзолари ўртасида шахмат бўйича “O‘zLiDeP кубоги” мусобақасининг Кегейли тумани босқичи ўтказилди.
Мусобақа партия аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятни ошириш ва бошланғич партия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди. Таъкидлаш керак, бугунги кунда туман партия ташкилоти тизимида 65 та қуйи бўғин фаолият юритиб, салкам 9000 нафар аъзони бирлаштирган. Шахмат мусобақасида эса қарийб 50 та бошланғич партия ташкилотидан вакиллар иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, “Жанабазар” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Илҳам Айтимбетов биринчи ўринни эгаллади. Расул Реймов Нурсулыў Жақсыбаева эса иккинчи ва учинчи ўринларини қўлга киритишди.
Ғолиблар ва совриндорларга ЎзЛиДеПнинг эсдалик совғалари топширилди.