Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Кексаларга меҳр” акцияси доирасида ёлғиз кекса хонадонига амалий ёрдам кўрсатилди

04.06.2026
272

О‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида ташкил этилган “Кексаларга меҳр” акцияси давомида партия фаоллари ва жамоатчилик вакиллари томонидан Когон туманнинг Ниёзхўжи маҳалласида истиқомат қилувчи ёлғиз кекса Дилбар Раҳмонова ҳолидан хабар олинди. Хонадонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳовли ҳудуди тартибга келтирилди, маиший юмушларда амалий кўмак кўрсатилди.

Шунингдек, Дилбар бувига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, самимий суҳбат ўтказилди. Акция давомида кексаларга меҳр-эътибор кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилди.

Бундай хайрли тадбирлар жамиятимизда инсон қадрини улуғлаш, кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳамда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?