Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Кексаларнинг банклардаги омонатлари учун фоиз ставкаларини ошириш таклиф этилди

15.04.2025
755

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Кексаларга мадад” ва “Кексаларга ғамхўрлик” лойиҳалари доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосарлари Д.Шоумаров, Г.Худоёрова, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакиллари иштирок этишди.  

Давра суҳбатида кексаларга санаторияларда даволаниш учун берилаётган бепул йўлланмалар сонини ошириш масаласида бир қатор таклифлар берилди. Жумладан, давлат хусусий шерикчилик асосидаги санаториялар сонини кўпайтириш, хусусий санаторияларга ваучерлар бериш каби таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, кексаларга банклардан имтиёзли кредитлар ажратиш, кексаларнинг банклардаги омонатлари учун фоиз ставкаларини ошириш орқали уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Давра суҳбати сўнгида юқоридаги икки лойиҳа концепциясини яратишга келишиб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?