Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 03-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Кўчма тиббий автобуслар орқали чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда

28.04.2026
403

Косонсой тумани “Ифтихор” МФЙда “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда маҳаллада истиқомат қилаётган юзлаб фуқаролар, айниқса хотин-қизлар, болалар ва кексалар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Кўчма тиббий автобуслар орқали текширувлар ташкил этилгани эса чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли учун айни муддао бўлди.

ЭКГ, маммография ва УЗИ каби замонавий диагностика хизматларидан бепул фойдаланиш имкони — касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этди. Бундай амалий тадбирлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом жамият барпо этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?