Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Коммунал соҳадаги камчиликлар O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

26.03.2026
274

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Хоразм вилояти Кенгашида ўтказилган жамоатчилик эшитувида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ишлар самарадорлиги ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилди. 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумида 185 та кўп квартирали уй таъмирланиб, 10,6 минг м² том қисми янгиланди, 64 та уй фасади ва 259 та кириш йўлаклари таъмирланди, 626 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатилди. Шунингдек, 27 та лифт ускуналари янгисига алмаштирилди.

Жорий йилда амалга ошириладиган ишлар аниқ белгиланди: қарийб 18 млрд сўм маблағ ҳисобига кўп квартирали уйлар атрофи ободонлаштирилади, 44 та болалар майдончаси барпо этилади, ирригация тармоқлари янгиланади, йўлаклар бетонлаштирилади ва ташқи инфратузилма яхшиланади. Шунингдек, 1991 йилгача қурилган уй-жойлар учун электрон паспорт яратиш ишлари йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, эшитувда айрим маҳаллалардаги камчиликлар очиқ танқид қилинди. Урганч шаҳридаги “Бўстон” маҳалласида ободонлаштириш ва коммунал хизматлар сифати аҳоли кутганидек мутаносиб эмаслиги, аҳоли мурожаатларига етарлича эътибор берилмаётгани қайд этилди. Муаммоларни бартараф этиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, рақамлаштириш ва мустақил мониторингни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?