Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Конституцияда хусусий мулк дахлсизлиги мустаҳкамлаб қўйилган

02.12.2025
311

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ва Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамкорлигида Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан “Конституцияда бизнес учун яратилган кафолатлар” мавзусида тадбир ўтказилди. Учрашувда тадбиркорлар, ёшлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тадбиркорлик эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлиги, адолатли рақобат ва бизнесни қўллаб-қувватлаш сиёсатига оид конституциявий нормаларнинг аҳамияти ёритиб берилди. Маърузачилар – “Zarafshon Golden Group” таъсисчиси Улуғбек Файзиев ва партия вакиллари амалдаги ислоҳотлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бердилар. Қатнашчилар ўз саволларига амалий жавоблар олдилар.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида “Конституция – келажагимиз асоси” видеороликлар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?