Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Конституция — инсон қадри ва адолатнинг мустаҳкам кафолати

26.11.2025
315

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилди. Бу мамлакатимиз олдида турган улкан мақсадларни амалга оширишда ўзига хос, мустаҳкам пойдевор вазифасини бажариб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Асосий Қонунимиз шу кунга қадар эришган барча ютуқларимизнинг, янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимиз ортга қайтмаслигининг ҳуқуқий кафолати ҳамда инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ҳам Конституциямиз қабул қилинган кун энг улуғ байрамлардан саналади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига кўра, Конституциямиз ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, фуқароларни унда белгиланган эзгу қадриятлар атрофида бирлаштириш, “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни самарали ташкил этиш назарда тутилди.

Фармойиш билан байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Конституция куни байрамининг республикамизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда нишонланишини, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайллар, маданият ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Фармойишда белгиланишича, жойларда ўтказиладиган байрамда янги таҳрирдаги Конституциянинг тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича янгидан-янги ютуқлар ва натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиб бергани кенг жамоатчиликка тушунтирилади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямиздан келиб чиқиб, 2023 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалдаги қатор процессуал кодексларимиз ва қонунларимизга унинг нормаларини имплементация қилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Шунингдек, Конституция байрами арафасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини, шу жумладан, атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Фармойишда ўтказиладиган байрам тадбирларининг молиялаштириш манбалари ҳам кўрсатиб берилганлиги ушбу байрамнинг сермазмун ўтишининг кафолати ҳисобланади.

 

Зафар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Сайтни янги дизайни ёқдими?