Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ишбилармонлигини қўллаб қувватлаш” бўлими, O'zLiDeP Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Халқимизнинг таклифлари, хоҳиш-истаклари асосида ишлаб чиқилган Бош қомусимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни ривожлантиришга оид муҳим нормалар қатъий белгиланди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг нечоғлик халқчил ва инсонпарварлик тамойилларига, “инсон-жамият-давлат” ғояларига асосланиб қабул қилингани фуқароларнинг барча соҳаларда ҳуқуқ ва эркинликларини тенглик асосида таъминланишининг кафолати сифатида баҳоланди.
Тадбир давомида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тартиби, уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби масалаларда таҳлилий маърузалар тингланди. Жумладан, сув ресурсларига бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш мақсадида соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилгани, Ўзбекистон тарихида илк маротаба сув кодексининг қабул қилинишига оид масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Худаярова Гулшана Бердиназаровна томонидан батафсил гапириб ўтилди.
Тадбир давомида вазирлик ходимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва соҳага оид саволларига жавоб олишди.