Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим қадам

03.09.2025
560

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Депутатлар “Учинчи Ренессанс” ғояси асосида миллий тараққиёт моделининг янги босқичга кўтарилгани, айниқса, иқтисодиётдаги барқарор ўсиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида қатор ютуқларга эришилганига эътибор қаратди.

Сўнгги саккиз йилда ЯИМ 2 баробарга ошиб, 130 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб этилгани, 10 миллиондан зиёд фуқаро тадбиркорлик соҳасида банд бўлгани, камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушгани алоҳида қайд этилди.

ЎзЛиДеП фракцияси ушбу ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган хусусий мулк, тадбиркорликни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инсон манфаатларига хизмат қилиш борасидаги барча ташаббуслар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиши таъкидланди. Ушбу тарихий нутқдаги муҳим йўналишлардан келиб чиқиб, фракция олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида мамлакатимиз раҳбари томонидан минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Фракция раҳбари Актам Хаитов Президентимиз нутқининг аҳамиятига тўхталар экан, унда халқаро вазиятнинг чуқур таҳлили ва амалий ечимлар узвий мужассамлашгани, мамлакатимиз етакчиси замонамизнинг асосий муаммолари — ўзаро ишонч инқирози, кўп томонлама институтларнинг заифлашуви, жаҳон иқтисодиётининг парчаланишини тўғри белгилаб бергани ва уларни бартараф этишнинг аниқ йўлларини таклиф қилганини таъкидлади.

Саммитда қабул қилинган Тяньцзинь декларацияси, ШҲТнинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси ва якуний ҳужжатлар кўп қиррали ҳамкорлик ва замонавий давр муаммоларига самарали жавоб бериш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбарининг “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Мунозаралар давомида фракция аъзолари Бахтиёр Артиқов, Абдуманноп Бўриев ва Муқаддасхон Ахмедовалар мазкур қарор халқ вакиллари зиммасига катта масъулият юклаши, ҳужжат аввало, халқ манфаатларини таъминлаш, аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?