Кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Сирдарёнинг ишбилармон аёли соҳиби бўлди
Сирдарё вилоятида “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг Республика-ҳудудий босқичи ўтказилди.Мазкур танлов хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларни янги ғоялар ва ташаббусларга руҳлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинади. Бу гал ҳам вилоятнинг турли туманларидан сараланган 11 нафар тадбиркор аёллар ўз фаолият натижаларини намойиш этишди.Сўзга чиққанлар хотин-қизларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни, улар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади.
Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин Гулистон туманидаги кўп тармоқли “Барлос” фермер хўжалиги раҳбари Дилшода Юсупова, 2-ўрин Гулистон шаҳридаги “Ҳунарманд” раҳбари, миллий тақинчоқлар ясовчи заргар Раъно Азимбоева, 3-ўрин “ZEBO SHODIYONA-2022” хусусий корхона раҳбари Шодиёна Раимовалар ғолиб деб топилди.— “Мен учун бу мукофот нафақат шахсий ютуқ, балки бутун жамоамизнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳодир. Бугун қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, янги технологияларни жорий этиш ва аҳолига сифатли маҳсулот етказиб бериш йўлида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Биз ҳам ўз хўжалигимизда нафақат анъанавий йўналишларни, балки қўшимча соҳаларни ҳам ривожлантиришга интиляпмиз, - дейди танловнинг биринчи ўирн соҳибаси Дилшода Юсупова.
Барча иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.