Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Креатив тадбиркор Шахрибану минг нафар шогирд тайёрлади

20.02.2026
419

O'zLiDePнинг “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида Шуманай туманида ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган ёшларни саралаб, уларнинг ғояларини амалиётга жорий этишга кўмаклашишни мақсад қилган.

Шундай фаол ёшлардан бири Юсупбаева Шахрибану. У тикувчилик, сартарошлик ва пазандалик йўналишларида фаолият юритиб, шу кунга қадар 1000 нафардан ортиқ шогирд тайёрлаган. Бугунги кунда эса замонавий ресинарт йўналишини ҳам ўзлаштириб, 25 нафар хотин-қизни бепул ўқитмоқда ва яна бир нечта ёшга устозлик қилмоқда.

Эътиборлиси, Шахрибану қайси соҳага эҳтиёж бўлса, ўша йўналишни тез ўзлаштириб, бошқаларга ўргатишни мақсад қилади. Унинг ҳаракатлари нафақат ўзини, балки кўплаб ёшлар ва хотин-қизларни даромадли касб эгасига айлантирмоқда. Бундай креатив ва ташаббускор ёшлар ҳудуд тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Сайтни янги дизайни ёқдими?