“Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида яна 15 нафар йигит-қиз O‘zLiDeP сафига қўшилди
Тошкент шаҳрида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, Олмазор туман Кенгаши ҳамда “Олтин қанот” волонтёрлари ҳамкорлигида “Креатив тадбиркор ёшлар” ва “O‘zLiDeP Ёшлар минбари” лойиҳалари доирасида ташкил этилган семинар-тренинг ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан турли стартап лойиҳалар тақдим этилиб, инновацион ғоялар ва тадбиркорлик ташаббуслари муҳокама қилинди. Шунингдек, 1 дақиқалик нутқлар орқали ёшлар ўз фикрларини эркин баён этиш, нотиқлик маҳоратини ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса уларнинг шахсий ривожи ва лидерлик қобилиятларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Тадбирда 40 нафарга яқин иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиб, ўз ғоя ва таклифларини илгари суришди. Тадбир якунида эса 15 нафар йигит-қиз партия сафига қўшилди, фаол қатнашган иштирокчилар диплом, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.