Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳалланинг фаол ишбилармон аёллари эътироф этилди

24.02.2026
493

Жиззах вилоятида “Маҳалланинг энг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. “Дўстлик” маҳалласида фаол тадбиркорлардан бири Раъно Кадирова 2015 йилда “Элноза Бону” МЧЖга асос солиб, бугунги кунда 12 нафар аёлни доимий иш билан таъминлаб келмоқда. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ маҳалла аёллари тикувчилик касбини ўрганмоқда. У маҳалланинг энг фаол ишбилармон аёли деб топилди.

Ҳамид Олимжон маҳалласида эса тадбиркор Муҳаббат Икромова 8 нафар аёлни иш билан таъминлаган. Бундан ташқари, 20 дан зиёд хотин-қизларга касб сирларини ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотлар шаҳар ва қўшни туманларда харидор топмоқда. Муҳаббат Икромова жорий йилда маҳалланинг энг ишбилармон аёли деб эътироф этилди.

Ушбу лойиҳа тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. Маҳаллалардаги ишбилармон аёллар нафақат оилавий даромадни ошириш, балки бошқа хотин-қизларни касбга ўргатиш орқали жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?