Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳаллада меҳнат қилаётган аёллар эътироф этилди

12.06.2026
276

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” танлови ўтказилиб, фаол ва ташаббускор хотин-қизлар эътироф этилди. Танловда ўз меҳнати ва тадбиркорлиги билан ажралиб турган Нилуфар Исақова ҳамда Нафиса Қодирова шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Нилуфар Исақова кўп йиллардан буён тикувчилик соҳасида фаолият юритиб, бугунги кунда 10 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган. Нафиса Қодированинг “Nur Bakery” корхонаси эса кунига минг донагача нон ва пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқариб, маҳалладаги аёллар бандлигига ҳисса қўшмоқда.

Бугун маҳаллаларда ана шундай ишбилармон аёлларнинг сафлари кенгайиб бормоқда. Бу каби танловлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?