Маҳаллаларда бандликни таъминлаётган тадбиркор аёллар
O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасидаги ўрганишлар давомида Андижон туманида фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан танишилди.
“Жаҳонобод” ва “Завроқ” маҳаллаларида кўрпа-тўшак ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркор аёллар нафақат ўз бизнесини ривожлантирмоқда, балки маҳалладаги кўплаб хотин-қизларни доимий иш билан таъминламоқда.
Эътиборли жиҳати, ҳар бир тадбиркор камида 15 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб, уларнинг даромад топиши ва иқтисодий фаоллигини оширишга ҳисса қўшмоқда.
Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.