Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳаллаларда ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда

16.02.2026
368

OʻzLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган “Маҳалладаги ишбилармон аёл” танлови Шуманай туманида ҳам юқори савияда ташкил этилди. Танлов хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллаларда иқтисодий фаолликни кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Танловда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар ўз ютуқларини намойиш этишди. Масалан, “Моншақлы” маҳалласидаги ҳунарманд Хожабаева Мадина миллий ҳунармандчиликни замонавий услубда ривожлантирмоқда, “Маданият” маҳалласидаги Шерманова Марзия эса “Marziya Tailor” ательеси орқали замонавий либослар ишлаб чиқариб, маҳаллий брендни яратди. Шунингдек, “Таза базар”, “Сарманбай кўл” ва “Мамый” маҳаллаларида фаол аёллар ўз соҳаларида янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшишмоқда.

Танлов ғолибларига туман босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар топширилди. Бундай ташаббуслар маҳаллаларда тадбиркорлик ривожига, хотин-қизлар фаоллигининг ошишига ва оилалар фаровонлигининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?